
Фабрицио Романо: Модрич "Реал"да қолишни хоҳлайди
Модрич "Реал Мадрид"да қолишни истамоқда, деб хабар бермоқда Фабрицио Романо.
Маълумотларга кўра, Лука "қироллик клуби" сафида яна бир мавсум қолишни хоҳламоқда. Модрич клуб билан янги шартнома имзолаб, 2026 йил июнгача жамоага ёрдам беришни режалаштирмоқда.
Хорватиялик хавбекнинг биринчи танлови ва асосий варианти ҳар доим "Реал Мадрид" бўлиб қолмоқда, дея хабарда қўшимча қилинди.
Маълумот ўрнида, 39 ёшли ярим ҳимоячи 2012 йил мадридликлар сафига келиб қўшилган. Унинг шартномаси бу йилнинг ёзигача амал қилади. Шу билан бирга, Модрич жорий мавсум "қаймоқранглилар" сафида 44 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Фикрлар