Факт! АГМК 5 йилдан буён 1-турда ғалаба қозона олмаяпти

Биринчи турда ўз майдонида “Бухоро” билан дурангга имзо чеккан олмалиқликларнинг мавсумни очиб берувчи ўйинлари статистикасига назар солганимизда, АГМК 5 мавсумдан бери илк турда ғалаба қозона олмаётганлигини кўриш мумкин.

Умумий статистика бўйича АГМК биринчи турни кўп ҳолларда сафарда ўтказган экан. Жамоа учрашувларини йиллар бўйича кўриб чиқамиз.

2008 йил

Олий лигада дебют қилган АГМК биринчи турни ўз майдонида ўтказиб, Ғузорнинг “Шўртан” жамоасини йирик 3:0 ҳисобида доғда қолдирган.

2009 йил

Бу мавсумни ОТМК сафарда Наманганда “Навбаҳор”га қарши ўтказиб, 0:0 ҳисобида дурангга эришган. Ўз майдонидаги илк ўйинда эса Бекободнинг “Металлург” жамоаси 2:1 ҳисобида мағлуб этилган.

2010 йил

2010 йилги мавсумда “Олмалиқ” дастлабки икки турни сафарда ўтказган. Илк турда “Андижон”га 2:3 ҳисобида мағлуб бўлган. Иккинчи турда Фарғонада “Нефтчи” 3:0 ҳисобида зафар қучган. Учинчи турда Олмалиқда мавсумни очиб берган учрашув Муборакнинг “Машъал” жамоасига қарши кечган ва бу баҳсда ҳисоб очилмаган – 0:0.

2011 йил

Бу мавсумда жамоа дастлабки икки турни ўз майдонида ўтказган. Дастлаб “Нефтчи” 2:1 ҳисобида доғда қолдирилган. Иккинчи турда “Пахтакор” Олмалиқдан 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтган.

2012 йил

“Олмалиқ” бу мавсумда ҳам илк турни ўз майдонида “Нефтчи”га қарши ўтказган. Бу галги тўқнашувда ғолиб аниқланмаган – 0:0.

2013 йил

Жамоаэлитадаги олтинчи мавсум очилиш учрашувида Қаршида “Насаф”га қарши жанговор дуранг қайд этган – 2:2. Ўз майдонида иккинчи турда ўтган ўйинда “Қизилқум” 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратилган.

2014 йил

Шу йилдан жамоа уй учрашувларини янги барпо этилган ОКМК спорт мажмуасида ўтказа бошлаган. Дастлабки икки турни ўз майдонида бошлаган "Олмалиқ", дастлаб “Металлург”ни 3:2, иккинчи турда “Сўғдиёна”ни 4:2 ҳисобида мағлуб этган.

2015 йил

2015 йилги мавсумни жамоа сафарда “Пахтакор”га қарши ўйин билан бошлаган. Пойтахтда ўтган баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилган. Олмалиқдаги илк ўйин 2-турда “Насаф”га қарши бўлиб ўтган ва қаршиликлар 2:0 ҳисобида мағлубиятга учрашган.

2016 йил

Элитадаги 9-мавсумини “Бухоро”га қарши сафарда ўтказган "Олмалиқ" 0:2 ҳисобида мағлуб бўлган. Олмалиқдаги очилиш ўйинида эса “Насаф” 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган.

2017 йил

Бу гал ҳам илк турни “Олмалиқ” сафарда “Бухоро”га қарши ўтказган ва 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган. Ўз майдонида эса “Бунёдкор” билан 0:0 ҳисобида дуранг қайд этган.

2018 йил

АГМК бу мавсумни ҳам сафарда бошлаган. Тошкентда “Бунёдкор”га қарши ўтган ўйинда 1:1 ҳисобида дуранг қайд этилган. Ўз майдонида 2-турда Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасига 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган.

2019 йил

Бешинчи марта мавсумни ўз майдонида бошлаган АГМК кетма-кет бешинчи марта биринчи турда ғалаба қозона олмаяпти. 2014 йил ОКМК спорт мажмуаси ва мавсумнинг очилиш маросимида “Металлург” доғда қолдирилганди. Бухороликларга қарши илк турда учинчи марта тўқнаш келинган. Ва абу гал ҳам бу жамоани мағлуб эта олмаган.

Умумий статистика

1-турда АГМКда 3 ғалаба, 6 дуранг ва 3 мағлубият, тўплар нисбати – 14:13. Шундан ўз майдонида 3 ғалаба, 2 дуранг; сафарда 4 дуранг ва 3 мағлубият.

АГМКнинг ўз майдонида ўтказган очилиш ўйинлари статистикаси эса қуйидагича: 6 ғалаба, 4 дуранг ва 2 мағлубият, тўплар нисбати – 16:10.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!