ФАКТ! АГМК Олмалиқдаги "Насаф"га қарши ўзаро 12 ўйиннинг 2 тасида ғалаба қозонган холос

“Насаф” Суперлига 21-турида АГМК меҳмони бўлади. Беллашувдан аввал "Насаф" клуби матбуот хизмати ўйинга оид маълумотларни тақдим этди.

Ўзаро учрашувлар тарихидан

Мазкур клублар Ўзбекистон чемпионатида шу кунгача 25 бор куч синашишган. Натижалар “аждарларнинг” устунлигини кўрсатмоқда. 13 учрашувда “Насаф”, 3 ўйинда эса олмалиқликлар ғалабага эришган. 9 учрашувда томонлар муроса кўчасини танлашган. Тўплар нисбати 40:21 га тенг. Устунлик “Насаф” тарафида.

Ўзаро учрашувларда қайд этилган энг юқори ҳисоблар қуйидагича: “Насаф” – АГМК 4:0, АГМК – “Насаф” 2:0.

"Насаф" жамоаси сўнгги ўзаро учрашувни шу йилнинг 26 апрель куни Қаршида ўтказган. Бу учрашув 4:0 ҳисобида якунланган.

Олмалиқдаги ўзаро баҳсларга оид

Ушбу жамоалар шу пайтгача Олмалиқда 12 бор куч синашишган. 4 учрашувда қаршиликлар ғалаба қозонган. 6 учрашувда дуранг қайд этилган ва 2 учрашувда мезбонлар ғалаба қозонишган. Дарвозаларга жами 20 та тўп киритилган. Тўплар нисбати 8:12.

Эътиборингизга, Олмалиқда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашувнинг натижаларини ҳавола қиламиз.

19.10.2018 АГМК – Насаф 0:2

26.04.2018 АГМК – Насаф 0:0

07.04.2017 АГМК – Насаф 1:0

11.03.2016 АГМК – Насаф 1:3

23.05.2015 АГМК – Насаф 2:0

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!