ФАКТ! Алишер Одилов ўзи иштирок этган сўнгги 5 баҳснинг барчасида гол урди

Алишер Одилов ўзи иштирок этган сўнгги 5 баҳснинг барчасида ўз номини таблога ёздириб, 6 та гол уришга эришди!

"Олимпик" ҳужумчиси Суперлига доирасида "Андижон" ва "Турон"га биттадан, кубок доирасида "Динамо"га иккита, Осиё кубоги саралашида эса Афғонистон дарвозасига битта тўп киритганди. Бугун ҳам футболчимиз майдонни голсиз тарк этмайдиган бўлди!

Айни вақтда Ўзбекистон U-23 терма жамоамиз биринчи бўлимдан сўнг Гонгконгни 3:0 ҳисобида мағлуб этмоқда. Олдинда бизни яна 45 дақиқалик бир тайм кутиб турибди. 

 

Шоҳрух Зоиров.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!