ФАКТ! "Бунёдкор" Суперлигадаги сафар ўйинларида охирги марта 8 ой олдин ютқазган

Ўзбекистон Суперлигаси 5-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Бунёдкор" баҳси бўлиб ўтди. Унда меҳмонлар 0:2 ҳисобида зафар қучди.

Ушбу ғалабадан сўнг "Бунёдкор"нинг сафардаги мағлубиятсиз серияси 10 тага етди. "Қалдирғочлар" сўнгги бора 1 август куни Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлганди - 0:2. Шундан кейин сафарда ўтказилган 10 та баҳсда пойтахтликлар 7 ғалаба ва 3 дуранг натижа қайд этган.

Маълумот ўрнида, Мурод Отажонов шогирдлари жорий мавсум сафардаги барча 4 ўйинни ғалаба билан якунлади. Ягона очко йўқотилган учрашув ҳам "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтган "Андижон"га қарши беллашувга тўғри келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!