ФАКТ! "Бухоро" Қаршида "Насаф"ни фақатгина бир марта мағлуб этган холос

25 июнь куни Coca-Cola Суперлигаси 6-турига старт берилади. «Аждарлар» Суперлиганинг 6-турида Бухоронинг «Бухоро» жамоасини қабул қилади. Учрашув 26 июнь куни Қаршида «Марказий» стадионида соат 20:00да бошланади. "Насаф" клуби матбуот хизмати беллашувга оид маълумотларни тақдим этди.

Ўзаро учрашувлар тарихидан

Мазкур жамоалар Ўзбекистон чемпионатида шу вақтга қадар 44 бор куч синашган. Натижалар «аждарлар»нинг устунлигини кўрсатмоқда. Бўлиб ўтган 23 учрашувда қаршиликлар, 12 ўйинда эса бухороликлар зафар қучган. 9 ўйинда дуринг қайд этилган. Тўплар фарқи: 74-43га тенг. Устунлик «Насаф» тарафида.

Ўзаро учрашувлардаги энг йирик ҳисоблар қуйидагича: «Насаф» – «Бухоро» 6:0, «Бухоро» – «Насаф» 5:1.

Жамоалар сўнгги ўзаро ўйинни 2019 йил 22 сентябрь куни Қаршида ўтказган. Беллашув 1:2 ҳисобида якунланган.

Қаршидаги ўзаро баҳслар ҳақида қисқача маълумот:

Ушбу жамоалар шу пайтгача Қаршида 22 бор куч синашишган. 16 учрашувда мезбонлар ғалаба қозонган. 5 баҳсда дуранг қайд этилган ва 1 ўйинда бухороликлар ғалаба қозонган. Дарвозаларга жами 57та тўп киритилган. Тўплар фарқи: 45-12.

Эътиборингизга, Қаршида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашувнинг натижаларини ҳавола қиламиз.

22.09.2019 Насаф–Бухоро 1:2

09.03.2018 Насаф–Бухоро 3:1

09.03.2017 Насаф–Бухоро 2:1

09.09.2016 Насаф–Бухоро 3:0

22.08.2015 Насаф–Бухоро 0:0

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!