ФАКТ! "Динамо" 13 йилдан сўнг Самарқандда "Пахтакор"ни мағлуб этди

"Динамо" 13 йил ўтиб, Самарқандда "Пахтакор"ни мағлуб этди. Самарқанд клуби Ўзбекистон кубоги 1/8 финалида "Пахтакор"ни мағлуб этиб, тарихий натижани қайд этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. 

Самарқанд жамоаси ўз майдонида сўнгги марта 2010 йилда "Пахтакор" устидан ғалабага эришганди – 2:1. Ўша учрашувда Сирожиддин Сайфиев ва Эркин Бойдуллаевнинг голлари "Динамо"га ғалаба келтирганди.

Орадан 13 йил ўтиб, "Динамо" кўҳна шаҳарда амалдаги чемпионни мағлуб этди. Эътиборлиси, 2010 йилда Эркин Бойдуллаев, Баҳодир Насимов ва Салим Мустафоев таркибда эди. Улар кечаги ўйинда ҳам жамоа ғалабасига муносиб ҳисса қўшди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Шухрат Хусаинов
03/08/2023 12:07
Судялар ердамида уятсиз тварлар