ФАКТ! "Металлург" охирги марта "Локомотив"ни 2010 йили мағлуб этган

Ўзбекистоннинг 2 карра чемпиони - Тошкентнинг "Локомотив" клуби Суперлига 2-тури доирасида Бекободнинг "Металлург" жамоасини қабул қилади.

Ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлари тарихига назар солсак, катта устунлик "темирйўлчилар" жамоаси тарафида эканига гувоҳ бўламиз.

"Локомотив" шу пайтга қадар "Металлург" билан 26 марта баҳс юритган. Уларнинг 16тасида "Локо" футболчилари рақибдан устун эканини намойиш эта олишган. 7та беллашув эса дуранг билан ўз ниҳоясига етган. Фақат 3 марта "Локомотив" "Металлург"га мағлуб бўлган.

Тошкентликлар рақиб дарвозасига 51 марта гол киритиб, ўз дарвозаларидан 21 марта гол ўтказиб юборишган. "Локомотив"нинг ушбу рақиб устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси эса 5:1 ҳисобида якунига йетган. "Металлург" сўнгги бор 2010 йилда "Локо" устидан ғалабага эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!