ФАКТ! "Металлург" "Пахтакор"га қарши 45 ўйиннинг 4 тасида ғалаба қозонган холос

Суперлига 20-турида "Шерлар" Бекободда "Металлург" меҳмони бўлишади. Учрашув олдидан "Пахтакор" клуби матбуот хизмати ўйинга оид маълумотларни тақдим этди.

Жамоалар сафида учрашувни дисквалификация сабабли ўтказиб юборадиган футболчилар йўқ.

"Локомотив" Қўқондаги баҳсда очко йўқотган тақдирда "шерлар" 20-турдаёқ 12-чемпионликни расмийлаштириши мумкин. Бунинг учун яқин таъқибчининг очко йўқотиб, Бекободда "Пахтакор"нинг ғалаба қозониши талаб этилади. Чемпионлик учун пойтахтликлар камида 5 очкони қўлга киритиш ёки таъқибчининг очко йўқотиши ҳамда бир ғалаба керак бўлади.

Чемпионатларда жамоалар 45 марта тўқнаш келишган. Уларнинг 37тасида "шерлар" ғалабага эришган бўлса, 4 баҳсда кучлар тенг келган ва яна 4 ўйинда рақиб муваффақият қозонган. "Пахтакор" 119 тўп киритган ҳолда дарвозасидан 34 гол олиб чиққан. "Пахтакор" жамоасининг энг йирик ғалабаси 6:0 натижаси билан қайд этилган. Бекободдаги 22 учрашувда "Пахтакор" 16 ғалаба, 2 дуранг ва 4 мағлубиятга эга.

"Металлург" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги беллашув 21 сентябрь, шанба куни соат 18:00да "Металлург" стадионида бошланади.

“МЕТАЛЛУРГ” – “ПАХТАКОР”

Ҳакамлар: Равшан Абдивоҳидов, Фарҳод Усмонов, Зуфар Элибоев, Олим Тўйчибоев.

Назоратчи: Бобур Ҳайдаров.

Комиссар: Шохрух Саид.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Сурхон Футбол клуби
19/09/2019 15:27
Эртагалик ўйинни Хайрулла Хамидов шарҳлаб боради

Барчангизга маълумки эртага, 20 сентябр куни Қўқонда ажойиб футбол учрашуви бўлади. "Қўқон-1912" жамоаси ўз майдонида , суперлига пешқадамларидан бири, Тошкентнинг "Локомотив" жамоасини қабул қилади.
Учрашуви Қўқондаги "Марказий" стадионида , соат 16-15да бошланади.
"Қўқон-1912" - "Локомотив" ўйини , ЎзМТРКнинг спорт канали орқали жонли тарзда трансляция қилинади. Учрашувни ўзбек футбол мухлисларининг севимли шарҳловчиси Хайрулла Хамидов шарҳлаб борадилар.

Мана бу изохни хайрулла ака хамидов уз телеграмдаги сахифасида куйган экан. Биласизми узбек халки, сурхон клуби локомитовни узбекистон кубогидан махрум этгани учун, ва локомотивни бу юришини тухтатиб куйгани учун, тошкент журналистлари хам сурхонга паст назарда караяпти. Бизни телевидениямиз битта биз хам спорт каналини курамиз, лекин бунчалик сезиларли даражада севимли жамоамизни ерга уришига йул куймаймиз охиригача курашамиз бу бизнинг жамоамиз шуни унутманг ким булсангиз хам. Сурхон жамоаси уйинини хам жонли куйишингизни талаб киламиз. Бобур акмалов сурхони уйинларини шархлаётганизда пичинг гап киманг, у бутун бошли жамоа бутун бошли жамоанинг бутун бошли мухлиси бор. Сиз бошловчилигизни килинг ва мураббий ишига арашламанг кимни олиб келади ким уйнайди, буни сизу мен хал килмаймиз. Агар сурхон мухлисининг уз жамоасини турли гап сузлардан химоя килаётган бази бир сузлари огир ботган булса сизлардан узр сурайман. Буни сиз маданият ходимлар тугри тушунасиз деган умидаман.
Shaxboz Bekmurodov
19/09/2019 20:38
Yuqoridagi gab uta usta omonlik bilan yozilgan biz muhlislarga loka va paxtani o‘yinini umuman olib bermasa muhlislar shuncha xursand bo‘lishadi, Olg‘a Surqash