ФАКТ! "Насаф" "Бунёдкор"га қарши охирги 3 ўйинда 10 та гол урган

Бугун Суперлига 6-тур доирасида доирасида Тошкентнинг "Бунёдкор" ва Қаршининг "Насаф" жамоалари ўзаро куч синашади. Учрашув 18:10 да старт олади. 

Аҳамиятлиси, ушбу клублар ўртасидаги охирги 3 баҳсда "аждарлар" рақиб дарвозасига нақ 10 та тўп киритишга муваффақ бўлган. Бу ҳар беллашувда ўртача 3 тадан голга тўғри келади. 

"Қалдирғочлар" эса 2 бор қаршиликлар посбонини ранжита олган. Бугун ҳам ушбу тўқнашувда "голлар ёмғири" гувоҳи бўлсак, ажаб эмас.

25.10.2022 й. | "Насаф" — "Бунёдкор" 1:1.

24.05.2022 й. | "Бунёдкор" — "Насаф" 1:4.

27.09.2021 й. | "Насаф" — "Бунёдкор" 5:0.

 

Шоҳрух Зоиров.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shahboz qarshi
17/04/2023 18:03
Assalomu alaykum azizlar.nasib g'alaba kutamiz xech bo'lmasa durrang.yutuq uchun o'ynaymiz deyishadiyu lekin 1 ochkoyam kerak bo'lib qoladi