ФАКТ! "Қизилқум" фақат бир марта "Пахтакор"ни мағлуб этган

Мазкур учрашувда жамоалар таркибида дисквалификация туфайли йўқотишлар мавжуд эмас. "Пахтакор" асосий таркибида Акрам Комилов ва Жавоҳир Сидиқовдан ташқари барча футболчи бўлажак беллашувга ҳозирлик кўрмоқда.

Чемпионатлар тарихида жамоалар 39 учрашувда майдонга тушишган. Ўзаро ўйинлар бўйича устунлик яққол "шерлар" тарафида. 32 баҳсда зафар қучган "Пахтакор" 6 бор рақиб билан дуранг ўйнаган ва бир марта имкониятни бой берган. "Қизилқум" дарвозасига 107 гол урилиб, 23 тўп ўтказиб юборилган.

Юқори лига тарихида қайд этилган энг йирик натижа - 11:0 ҳисоби жамоаларнинг Навоийда 2007 йил ўтган беллашувида кузатилган. Ўшанда "Пахтакор" мезбонларни ўта йирик ҳисобда доғда қолдирган. Ушбу мавсум биринчи даврадаги баҳсда эса Тошкентда мезбонлар 8:0 ҳисобида зафар қучганди. Ҳозирча бу жорий йил учун рекорд натижадир.

"Қизилқум" ва "Пахтакор" ўртасидаги учрашув 30 июль, сешанба куни соат 20:00да "Ёшлар" стадионида бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Абдусамат Жураев
30/07/2019 08:00
ЯНА ЙИРИК ХИСОБ БУЛАРКАНДА БУГУН