ФАКТ! “Қўқон-1912” ўз уйида “Машъал”ни охирги марта 18 йил аввал мағлуб этган

Coca Cola Суперлигаси 7-тур доирасидан ўрин олган “Қўқон-1912” - “Машъал” учрашуви Қўқон шаҳрида бўлиб ўтади. "Қўқон-1912" клуби матбуот хизмати мазкур баҳс олдидан жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотларини тақдим этди.

Ўзаро ўйинлар

Бу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 12марта тўқнаш келган. “Машъал” ўйинларнинг 7 тасида зафар қучган, 2 та баҳсда водийликларнинг қўли баланд келган. 3 та учрашувда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбати – 22-11, “Машъал” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Машъал” 24 очкони қўлга киритган. “Қўқон-1912” очкоси 9 тани ташкил этади.

Қўқон шаҳрида бўлиб ўтган сўнгги бешта учрашув:

16.09.2017. Қўқон-1912 – Машъал - 2:4 (1:2)
04.11.2016. Қўқон-1912 – Машъал - 1:1 (0:0)
12.09.2015. Қўқон-1912 – Машъал - 2:1 (2:1)
07.05.2003. Қўқон-1912 – Машъал - 0:2 (0:1)
13.04.2002. Қўқон-1912 – Машъал - 3:1 (1:1)

Ҳакамлар

"Қўқон-1912" - "Машъал" учрашувини Виктор Серазетдинов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!