
Факт! "Сўғдиёна" фақат икки марта "Локомотив"ни мағлуб этган
Жиззах клуби матбуот хизмати ушбу учрашув превьюсини тақдим этди.
Ушбу мавсумда
Биринчи давра 13-турида “Сўғдиёна” Тошкентда “Локомотив” га қарши баҳс олиб борган эди. Ушбу учрашувнинг 88-дақиқасида Сардор Мирзаев ҳисобни очишга эришган бўлса 1 дақиқада ўтгандан сўнг Жамшид Искандеров ҳисобни 2:0 етказади. Шу тариқа ўйинда “темирйўлчилар”нинг қўли баланд келган.
Ўзаро устунлик
“Сўғдиёна” ҳамда “Локомотив” клублари олий лигада шу кунгача 23 бор куч синашишган.“Сўғдиёна” ҳисобида 2 та, “Локомотив” ҳисобида 17 та ғалаба мавжуд. Қолган 4 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “темирйўлчилар” томонида - 11:56 . “Сўғдиёна” ўзаро ўйинларда 10 очкони қўлга киритган бўлса, “Локомотив ” 55 очкони қўлга қиритган.
“Сўғдиёна” майдонида ўтган сўнгги 6 учрашув
24.07.2018 «Сўғдиёна» – «Локомотив» 0:0
12.08.2017 «Сўғдиёна» – «Локомотив» 0:4
10.04.2016 «Сўғдиёна» – «Локомотив» 1:1
03.04.2015 «Сўғдиёна» – «Локомотив» 1:3
23.08.2014 «Сўғдиёна» – «Локомотив» 0:2
20.09.2013 «Сўғдиёна» – «Локомотив» 1:4
Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Жиззахдаги 10 та ўйиндан 2 тасида “Сўғдиёна”, 5 тасида “Локомотив” ғалаба қозонган. 4 та учрашув дуранг натижа билан якунланган.
Ўйин вақти ва жойи
U-21 Ёшлар биринчилиги баҳси бугун 25 июль куни соат 18:00 да “Сўғдиёна” қароргоҳида бўлиб ўтади. Асосий таркиб баҳси эртага 26 июл куни соат 20:00 да “Сўғдиёна” стадионида бўлиб ўтади.
Фикрлар