Факт! Сўнгги йилларда инглиз жамоалари еврокубоклар плей-оффида испан клубларига деярли қаршилик кўрсата олишмаяпти

Хабарингиз бор кеча УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичи жавоб баҳсида “Барселона” ўз майдонида “Челси”ни 3:0 ҳисобида таслим этиб, мусобақанинг навбатдаги босқичига йўл олди.

Айтиш лозимки, инглиз жамоалари еврокубоклар плей-офф босқичи доирасида ўтказилган сўнгги 26та тўқнашувнинг 22тасида испан клубларидан енгилиб, турнирни тарк этишган.

Эслатиб ўтамиз, бу мавсум ЕЧЛнинг чорак финалига чиққан 8та жамоанинг 3таси Ла Лига иштирокчиси ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!