Фалькао "Монако"дан кетишга яқин турибди

"Монако" клуби форфарди Радамель Фалькао яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида жамоасини ўзгартириши мумкин.

L'Equipe нашри тарқатган хабарга кўра монаколиклар раҳбарияти иш ҳақини камайтириш учун 33 ёшли колумбиялик футболчини трансферга қўйишга тайёр. Унга эса “Валенсия” ҳамда “Атлетико” клублари жиддий қизиқмоқда. Ўз навбатида футболчининг агенти Жорже Мендеш аллақачон трансфер масаласида “Монако” раҳбарияти билан музокараларни бошлаб юборган.

Маълумот учун, Фалькао “Монако” сафида 2013 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 139та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 83та гол уришга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!