Фалькао “Монако”нинг рекорд ўрнатишига ёрдам берди (Видео)
Ads

 

Франциянинг Метц шаҳридаги “Сен-Симфорьен” стадионида мамлакат чемпионати 3-туридан ўрин олган “Метц” хамда “Монако” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Турни очиб берган ушбу ўйинда, монегаскликлар 78-дақиқада Радамель Фалькао томонидан киритилган ягона гол эвазига ўзларининг ғалабали серияларини  давом эттиришди ва турнир жадвалида 9 очко билан якка пешқадамга айланиб олишди.

Қайд этиш керакки, монегасклар ўтган мавсумни инобатга олган ҳолда Франция чемпионатида қаторасига 15 ўйинда ғалаба қозонмоқда. Бу клуб рекорди саналади