Фалькао Осиё клубларидан бирига ўтиши мумкин

  • 17 июля, 2021, 12:51
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Галатасарой” клуби ҳужумчиси Радамель Фалькао жамоасини ўзгартиришга яқин турибди. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Туркия гранди 35 ёшли колумбиялик футболчи билан жорий ёзги трансферлар давридаёқ хайрлашмоқчи. Унга эса МЛС, Қатар ва Саудия Арабистони клубларидан жиддий қизиқишлар бор.

Радамель “Галатасарой” таркибида 2019 йилнинг сентябридан буён ўйнаб келмоқда. У истанбулликлар сафига эркин агент сифатида келиб қўшилган. Унинг амалдаги меҳнат шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар имзоланган.

Фалькао Туркия Суперлигасининг ўтган мавсумида 17 та ўйинда иштирок этди. У ушбу учрашувларда ўз ҳисобига 9 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию