Фалькао тезроқ "Галатасарой"га ўтмоқчи
"Монако" клуби форварди Радамель Фалькао фаолиятини "Галатасарой"да давом эттиришни режалаштирмоқда.
“Турк футболига ичкаридан қараш мен учун қизиқ. Менинг трансферим имкон қадар тезроқ расмийлаштирилади деб умид қиламан. Туркия ёки Аргентина каби мамлакатларда футбол бошқача аҳамиятга эга”, - дейди колумбиялик футболчи.
Маълумот учун, Фалькао “Монако” сафида 2013 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган мавсум 39та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 16та гол киритишга эришди.
Фикрлар