Фалькао яна Испанияга қайтиши мумкин
Ads

"Монако" форварди Радамель Фалькао фаолиятини "Валенсия"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 33 ёшли колумбиялик футболчи “Галатасарой”га кутилаётган трансфери барбод бўлгач айнан “кўршапалаклар”нинг таклифига қизиқиш билдира бошлаган. Таъкидлаш керакки, “Валенсия” Фалькаони жамоадан кетиши кутилаётган Родриго Морено ўрнига муносиб кўрмоқда.

Маълумот учун, Фалькао учун Ла Лига бегона эмас. Боиси, у 2011-2013 йилларда “Атлетико” Мадрид сафида тўп сурган.