Фалькао янги мавсумни "Галатасарой"да бошлаши мумкин
“Монако” клуби форварди Радамель Фалькао фаолиятини Туркия чемпионатида давом эттириши мумкин.
L’Equipe нашри тарқатган хабарга кўра 33 ёшли колумбиялик футболчига “Галатасарой” клубидан жиддий қизиқишлар пайдо бўла бошлаган. Маълумотларга қараганда турк клуби аллақачон ушбу трансфер масаласида музокараларни бошлаб юборган.
Маълумот учун, Фалькао ўтган мавсум Франция чемпионатида жами 33та ўйинда майдонга тушди ва 15та гол ҳамда 3та голли узатмага муаллифлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Фалькаога “Валенсия” ва “Атлетико” Мадрид сингари испан грандлари, шунингдек, Хитой ва Саудия Арабистони клубларидан ҳам таклифлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар