Фалькао юзидан операция қилинди. Энди у...

"Галатасарой" ҳужумчиси Радамель Фалькао жароҳат олди. Клуб расмий сайтининг хабар беришича, колумбиялик футболчи бу мавсум бошқа майдонга тушолмайди.

Фалькао машғулот пайтида жамоадоши Керем Актюркоглу билан ҳаводаги тўқнашувда бошидан жароҳат олган. У зудлик билан шифохонага олиб кетилган. Касалхонада унга юз суяги синиши ташхиси қўйилган ва уни ўша ернинг ўзида операция қилишган.

35 ёшли Фалькао жорий мавсум "Галатасарой" сафида жами 15 та ўйин ўтказди ва 8 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг турк гранди билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Радамель фаолияти давомида “Порту”, “Монако”, “Атлетико”, “Манчестер Юнайтед” ва “Челси” каби гранд клубларда тўп сурган. Колубия терма жамоасида эса 89 та ўйинда майдонга тушиб, 34 та гол урган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар