"Фантастик бешлик" ҳимоячилар маълум қилинди

CIES маълмотларига кўра, ҳозирги кунда дунёдаги энг қиммат марказий ҳимоячилари маълум қилинди.

Унга кўра, Хорватия терма жамоаси ва "Лейпциг"нинг 20 ёшли ҳимоячиси Йошко Гвардиол 126 миллион евро билан биринчи ўринни эгаллаб турибди.

Португалиялик "Манчестер Сити" ҳимоячиси Рубен Диаш эса 105 миллион еврога баҳоланмоқда. "Реал" футболчиси 102 миллион еврога нархланган бўлса, "Барселона"нинг франциялик ҳимоячиси Жюль Кунде 99 миллион евро билан 4-поғонани банд этиб турибди.

Кучли бешликка 80 миллион евро билан Лондоннинг "Арсенал" жамоаси футболчиси Вильям Салиба якун ясаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!