Фантастика! АҚШда ўзбек боксчиларининг Олимпиададаги ғалабаларига қандай баҳо беришди?

Париж Олимпиадасининг бокс мусобақалари бешта олтин медаони қўлга киритган ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталарининг катта устунликдаги ғалабаси билан якунланди.

Еттита вазнда ўтказилган эркаклар ўртасидаги беллашувларда бешта олтин медалга ўзбек бокс мактаби вакиллари – Ҳасанбой Дўсматов, Лазизбек Муллажонов, Асадхўжа Мўйдинхўжаев, Абдумалик Халаков ва Баҳодир Жалолов эга чиқди. Яна иккита олтин медални кубалик Эрисланди Альварес ва украиналик Александр Хижнякка насиб қилди.

АҚШнинг яккакураш спорт турлари ихтисослашган энг нуфузли нашрларидан бири – badlefthook.com портали ўзбек боксчилари Париж Олимпиадасида фантастик натижаларни қўлга киритганини эътироф этган.

57 килограмм вазн тоифасидаги финалда Абдумалик Халаков  қирғизистонлик Мунарбек Сейитбек ўғлини 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ўта оғир вазн тоифасида Баҳодир Жалолов испаниялик Аюб Гадфани катта устунлик билан енгиб, икки карра олимпия чемпиони бўлди.

Американинг нуфузли нашри Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисобига охирги олтин медалларни қўшган Абдумалик Халаков ва Баҳодир Жалоловнинг финалдаги жангларига муносабат билдирди.

- Ўзбек боксчисидан олтин медаль учун яна бир шиддатли жанг бўлди. Халаковнинг медали терма жамоаси учун тўртинчи олтин бўлди. Улар Парижда ақлбовар қилмас даражада игтрок этди.

Абдумалик ажойиб боксчи ва бошқалардан яққол устун эканини кўрсатди. Қирғизистон эса, Мунарбек Сайитбек ўғлининг кумуш медали билан ҳақли равишда фахрланиги керак. Бу боксчи финалда жуда зўр рақибга рўбарў келиб қолди.

Баҳодир Жалолов ҳам рингда устунликка эришиб, иккинчи олимпия олтин медалини ўзиники қилиши кутилганди.  У буни уддалади ва Ўзбекистон 2024 йилги Олимпия ўйинларидаги олтин медаллари сонини 8 тага етказиб қўйди.

Энди Жалоловдан профессионал боксчилик фаолиятига жиддий эътибор қаратишини кутиб қоламиз. Бу галги Олимпия ўйинлари унинг учун охиригиси бўлди, - деб ёзди badlefthook.com портали.

Дарҳақиқат, Париж Олимпиадасида ўзбек боксчиларининг иштирокида ўта муваффақиятли чиқди. Тўлиқ таркиб – етти нафар боксчидан бештаси финалгача етиб келди ва бирорта йўқотишларсиз сўнгги жангларни ҳам ўз фойдасига ҳал қилди.

Эътиборли жиҳати – боксчиларимиз Париж рингларида маҳорат ва тажрибасини намойиш қилиб, жангларда катта устунлик билан ғалаба қозонди.

Бунгача ҳаваскорлар орасида барча нуфузли мусобақаларда ғолиб чиққан Ҳасанбой Дўсматов ва Баҳодир Жалолов икки карра олимпия ўйинлари чемпиони бўлган камсонли чарм қўлқоп усталари қаторига қўшилди.

Умуман олганда, 30 ёшли Баҳодир ўта оғир вазн тоифасида Олимпиаданинг икки олтин медалига эга чиққан биринчи боксчи сифатида номини тарихга муҳрлаб қўйди.

Ҳасанбой Дўсматов эса, икки вазн тоифасида ҳам тенгсиз эканини исботлаб, Рио де Жанейро ва Париж Олимпиадалари тарихишга ўз номини муҳрлади.

“Ўзбекча нокаут”: Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг Париждаги натижалари таққосланди!

Жалолов бокс тарихида ҳеч ким қила олмаган ишни уддалади!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!