“Ўзбекча нокаут”: Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг Париждаги натижалари таққосланди!
Қозоғистон оммавий ахборот воситалари экспертлари мамлакат олимпиячиларининг Париж Олимпиадасидаги иштирокини таҳлил қилишда уларнинг кўрсаткичларини ўзбек спортчилари қайд этган натижалар билан солиштирмоқда.
Хусусан, Олимпия ўйинларини кенг ёритиб келган sportarena.kz сайти қуйидаги таҳлилни чоп этди.
Қозоғистон терма жамоаси Олимпия ўйинларини битта олтин, учтадан кумуш ва бронза медаллар билан якунлади. Бу Токиодаги натижалар (саккизта бронза медаль) билан солиштирган муваффақият. Лекин энг катта муаммо таҳлиллар, экспертизалар айнан мана шу аввалги натижа билан солиштириляпти, кўрсаткичларни зўрлар билан таққослаш керак, заифлар билан эмас, деган факт рад этилмоқда. Шунда ҳам Париждаги ўйинлар “тарихдаги энг паст натижалар” сериясида иккинчи бўлиб турибди.
Ҳа, битта олтин ва учта кумуш медаль бор, лекин совринларнинг умумий сони аввалги ўйинларникидан кам бўлди-ку.
2021 йилги Токио Олимпиадасидан кейин журналистлар спорт раҳбариятини “нега натижалар паст, Ўзбекистон эса, учта олтин медаль олди?”, деб босим остига олганди. У саволларга энг машҳур жавоб “Нима сиз ўзбек спортини бизникидан уч баравар кучли, деб ўйлайсизми?” тариқасида бўлган.
Қўшниларимиз – дўстларимиз ва рақибларимизнинг нималарни тўҳғри йўлга қўйгани, қайси йўналишда ривожланаётганини ўрганиш, таҳлил қилиш хоҳиши ҳам, ҳаракати ҳам бўлмади. Токио Олимпиадасидан уч йил ўтиб, биз шундай хулоса олдик: Агар олтин медалларни ҳисобга олсак, бизнинг спорт Ўзбекистонникидан саккиз карра паст экан.
Қўшниларимиз бизларни миллий спорт даражасига кўтарилган ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаб келинаётган спорт турларида ҳар томонлама ортда қолдирди.
Ушбу ҳолатга эътибор беринг:
Бокс. Қозоғистонда биттадан кумуш ва бронза медаль, Ўзбекистонда бешта олтин медаль.
Дзюдо. Биз томондан Елдос Сметовнинг “олтин жасорати” ва Гусман Қирғизбоеванинг бронзасига қўшниларимиз битта олтин ва иккита бронза медаль билан жавоб қайтарди.
Таэквондо. Қозоғистонлик мураббий бу спорт тури бўйича Тунис олимпиячиларини кўтараётган паллада, қозоқ таэквондоси оғир аҳволга тушиб қолган. Парижда бирорта медаль бўлгани йўқ. Майли, буниси ҳам қўрқинчли эмас. Энг даҳшати – Олимпия ўйинларида медаль олишга имкон ҳам йўқлигида. Ўзбекистон жамоасида эса, Улуғбек Рашитов фаолиятидаги иккинчи олимпия олтин медалини, Светлана Осипова кумуш медални ўзиники қилди.
Спорт курашлари. Демеу Жадраев курашимизни барбод бўлишдан сақлаб қолгани учун унга катта раҳмат. У кумуш медаль олди, бироқ қўшниларимиз бу борада ҳам илгарилаб кетди. Уларнинг натижаси: эркин курашчилардан биттадан олтин ва бронза медаль.
Бу Олимпиадада тўрт нафар эркин курашчимизга атиги битта баҳсдаги ғалаба тўғри келди.
Оғир атлетика. Қозоғистондан бирорта полвон Олимпиадага чиқа олмаган паллада, ўзбеклардан Акбар Жўраев аввалги олтинига энди кумуш медални ҳам қўшиб қўйди.
Бу Олимпиадада “қария” спортчиларимиз қатнашгани омадимиз бўлиб чиқди, улар учун бу охирги мусобақаси бўлиши мумкин. Елдос Сметов 32 ёш, Назим Кизайбай 31га, Гусман Қирғизбоева 32га, Демеу Жадраев 35 га киради. Улар Париждаги натижалар Токионикидан яхшироқ бўлиши учун борини бериб ҳаракат қилишди.
Лекин негадир ҳеч ким нега Қозоғистондан Сметовга ўхшаб, кетма-кет учта Олимпиадада юқори даражада қатнаша оладиган спортчилар чиқиши тўхтаганини муҳокама қилмаяпти. Ўзбекистондан бу гал тўртта олимпия чемпиони қатнашди, улардан уч нафари ўз ғалабасини такрорлади, яна бир атлет кумуш медалга эга чиқди.
Олимпия ўйинларидан ўрганишимиз керак бўлган энг муҳим сабоқ – тан олиш. Биз қўшниларимиз ўтиб кетганини эътироф этишимиз ва нима қилишни танлашимиз керак. Қўлни кўтариб таслим бўлишимиз ёки келажак учун курашишни бошлаш лозим.
Самарали таҳлил ўтказиш, миллий терма жамоаларга саралашни шаффоф тарзда ташкил қилиш ва яна кўпдан кўп бошқа ислоҳотларни амалга ошириш шарт.
Акс ҳолда Лос-Анжелесдаги кейинги Олимпия ўйинларида ҳозирги натижалар ажойиб кўрсаткич сифатида кўринадиган бўлиб қолади, - деб ёзмоқда sportarena.kz сайти журналисти Леонид Юрьев.
Эслатиб ўтамиз, Париж Олимпиадасида Қозоғистон терма жамоаси битта олтин, учта кумуш ва учта бронза, жами 7 та медаль билан умумжамоа ҳисобида 43-ўринни эгаллади.
Ўзбекистон спорт делегацияси вакиллари 8 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза, жами 13 та медаль билан умумий рейтингда 13-поғонани банд этди. Бу спортчиларимизнинг Олимпия ўйинлари тарихидаги энг зўр натижаси бўлди.
Жалолов бокс тарихида ҳеч ким қила олмаган ишни уддалади!
Ўзбеклар “бўри”дай ишлайди! Рашитовнинг ғалабасига хориждан яна қандай муносабат бўляпти?
Америкаликлар ўзбек бокси қудратидан шокка тушди!
Кроуфорд аввал Мадримовни мақтаб, кейин катта гапириб қўйди!
Шомуродов бу жамоага ўтса, мухлислар уни кечирмайди!
Фикрлар