Фаолиятини "Ливерпуль"га бағишлаган футболчи оиласида нохуш хабар

"Ливерпуль" клубининг собиқ сардори Жейми Каррагер оила аъзоларидан 2 нафарига коронавирус инфекцияси юққанини маълум қилди.

42 ёшли собиқ футболчининг сўзларига кўра, шифокорлар унинг хотини ва холасида Covid-19 вирусини аниқлашган.

Жейми Каррагер “Ливерпуль” тарбияланувчиси ҳисобланади. У бутун футболчилик фаолиятини айнан мерсисайдликлар сафида ўтказган. У бутсаларини 2013 йилда михга илган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!