Фақат Роналду, Месси ва Рауль қолди!
Европа Чемпионлар лигасининг нимчорак финали доирасида бўлиб ўтаётган "Манчестер Сити" ва "Реал" қарама-қаршилигида Карим Бензема ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга эришди.
Ушбу гол франциялик футболчи учун ЧЛдаги 65-си бўлди ва "Бавария" форварди Роберт Левандовскини ортда қолдирган ҳолда, турнир тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида тўрттинчи ўринга кўтарилиб олди.
Бенземадан фақатгина 129 та голни расмийлаштириб бўлган "Ювентус" форварди Криштиану Роналду ("Лион"га қарши баҳснинг дастлабки бўлимида киритган голи қўшиб ҳисобланганида), 114 та гол муаллифи ва "Барса" аъзоси Лионель Месси ҳамда 71 марта рақиб дарвозасини ишғол эта олган "Реал"нинг собиқ ҳужумчиси Рауль кўпроқ гол урган.
Фикрлар