Фақатгина бир мураббий Гвардиоладан кўпроқ ЕЧЛ бош соврини ютган
Пеп Гвардиола Чемпионлар лигасида ғалаба қозона олмаган 11 мавсумлик сериясини якунлади.
Испаниялик мураббий бошчилигидаги “Манчестер Сити” турнир финалида “Интер”ни мағлуб этди (1:0).
Умуман олганда, Гвардиола мураббийлик фаолиятида учта Чемпионлар лигасида ғалаба қозонган. "Барселона" бошчилигида у 2009 ва 2011 йилларда кубокни қўлга киритган.
Фақат Карло Анчелотти Гвардиоладан кўпроқ ЕЧЛ совринига эга - 4 марта. Шунингдек, Зинедин Зидан ва Боб Пейслида ҳам учтадан ғалаба бор.
Фикрлар