Фарғона вилоят ҳоким кубоги доирасида финал ўйини якунига етди

Фарғона вилоят ҳоким кубоги доирасида финал учрашуви якунланди. Ҳал қилувчи баҳсда "Қўқон-1912" жамоаси "Андижон-SGS" клубига қарши баҳс олиб борди. 

Қизиқарли ва шиддатли кечган беллашув Про-лига вакилининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди. Шу тариқа, "шунқорлар" 2023 йилги Фарғона вилоят ҳоким кубогида чемпионликни қўлга киритди. 

3-ўрин учун кечган баҳсда "Нефтчи" U-21 жамоаси "Зомин" клубини 2:1 ҳисобида енгиб, бронза медалларга эга чиқди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!