Фарҳод Абдуллаев ФИФА инструкторлари семинарида иштирок этади
Ads

 

Ўзбекистонлик ОФК инструктори Фарҳод Абдуллаев ФИФА таклифига биноан 13-17 февраль кунлари Португалиянинг Алгарви шаҳрида бўлиб ўтадиган семинарга таклиф этилди.

Ҳакамлар малакасини ошириш ва уларга кўмаклашиш дастури бўйича ўтказиладиган мазкур семинарда ФИФАнинг барча конфедерацияларидан жами 55 нафар инструкторлар иштирок этади. Ушбу семинарга ФИФА Осиё Футбол Конфедерациясидан 12 нафар инструкторни таклиф этган. Эътиборлиси, улар орасида Фарҳод Абдуллаев ҳам бор.

Маълумот ўрнида, Фарҳод Абдуллаев ўтган йилнинг 1 ноябридан бошлаб ОФК ҳакамлар департаментининг техник эксперти сифатида иш бошлаган.