Фарҳод Абдуллаев жаҳон чемпионатидан ўрин олган Италия - Эквадор учрашувида ишлайди

Польшада 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионати якунига етмоқда. 
 
Мазкур мусобақаларда ҳамюртимиз ФИФА ва ОФК инструктори Фарҳод Абдуллаев ҳам иш олиб бораётганини маълум қилиб ўтгандик. Бугун Фарҳод Абдуллаев Италия ҳамда Эквадор терма жамоалари ўртасидаги 3-ўрин учун ўйинда ҳакам назоратчиси сифатида иш олиб боради. Ўйин Тошкент вақти билан соат 23:30да бошланади.
 
U-20 ЖЧ, 3-ўрин учун баҳс
 
Италия - Эквадор
 
Бош ҳакам: Хил Мансано (Испания)
 
Ён ҳакамлар: Невадо Родригес, Барберо Севилья (Испания)
 
Тўртинчи ҳакам: Гурбал Мустафо (Жазоир)
 
Ҳакам назоратчиси: Фарҳод Абдуллаев (Ўзбекистон)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!