Асосий мазмунга ўтиш

Фарҳод Бекмуродов "Локомотив"га ўтмоқда

Javokhir Azimov
Изоҳлар: 0

У фаолиятини Тошкент клубида давом эттиради.

Бир неча кун олдин сайтимиз орқали "Қўқон-1912" собиқ футболчиси Фарҳод Бекмуродов клуб билан хайрлашгани ҳақида хабар берган эдик.

SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, ярим ҳимоячи фаолиятини Тошкентнинг "Локомотив" жамоасида давом эттиради. Томонлар бир неча кун ичида учрашиб, шартномани расмийлаштириб олади. 27 ёшли футболчи жорий мавсум қўқонликлар либосида 22 учрашувда майдонга тушди.

Воқеалар ривожини сайтимиз орқали кузатиб боринг!

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ