Фарҳод Бекмуродов олдида бир қатор вариантлар бор. У қайси бирини танлайди?
“Қўқон-1912” жамоасининг иқтидорли ярим ҳимоячиси Фарҳод Бекмуродов келаси йили фаолиятини бошқа клубда давом эттириши эҳтимолдан ҳоли эмас.
Нега деганда, уни ўз сафида кўриш истагини билдираётган Суперлига клублари пайдо бўляпти. Устига-устак Бекмуродовнинг қўқонликлар билан тузган шартномаси 31 декабрь куни ниҳоясига етади. Шундай экан, футболчига таклифлар бўлиши табиий.
Қизиқ, Бекмуродов вариантлар орасидан қайси бирини танлайди? Ёки “Қўқон-1912” жамоаси билан келишувни узайтирадими? Тез орада футболчи бир қарорга келса ажаб эмас.
Эслатиб ўтамиз, Фарҳод қўқонликлар таркибига шу йил бошида қўшилган бўлиб, Суперлигада 20 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар