Фарҳод Бекмуротов: "Ўйиндан аввал Рубинга гол ургин менга совға бўлади, деб айтгандим"

“Андижон” жамоаси ўз майдонида “Пахтакор”ни қабул қилиб 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, ишқибозларини қувонтириб юборди.

Ўйин куни эса жамоамизнинг иқтидорли футболчиларидан бири Фарҳод Бекмуротов ўзининг туғилган кунини нишонлади ва табиийки, унинг учун ажойиб совға бўлди. Учрашувдан сўнг Бекмуротов “Андижон” матбуот хизматига интервью берди.

- Фарҳод, ғалаба билан табриклайман. Аввало, учрашув борасидаги фикрларингиз бн ўртоқлашсангиз.

- Табрик учун раҳмат. Ўйин қийин бўлишини билгандик. Чунки амалдаги чемпион ҳозир ҳам 1-поғонада кетяпти, шукурки, ютиб олдик.

- Туғилган кунингизга бундан зўр совға бўлмаса керак. Айтинг-чи, мана шундай кунда ғалабага қанчалик ишонгандингиз?

- Тўғриси, тақвим чиққанида хурсанд бўлгандим. Туғилган кунимда “Пахтакор”га қарши ўйнаймиз экан, дегандим. Биз нафақат бу ўйинда балки, ҳар бир учрашувга ғалабага бўлган ишонч билан чиқамиз. Бу ўйинга ҳам кўпроқ ишонгандим. Учрашувдан аввал эса Рубенга гол ургин менга совға бўлади, деб айтгандим. Кўрганингиздек, гол урди ва ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Бунинг учун жамоадошларимга катта раҳмат айтаман, шундай совға тайёрлашгани учун.

- Олдин ҳам туғилган кунингиз куни муҳим ўйинда ўйнаб ютган пайтларингиз бўлганми ёки бу биринчисими?

- Олдин бўлмаган, бу биринчиси.

- “Андижон” чемпионга қарши зўр ўйнади ва кўплаб имкониятларни яратди. Агар шу ўйинини охиригача давом эттирса, якунда қайси ўринда бўлиши мумкин, деб ўйлайсиз?

- Ҳа тўғри, кўп имкониятлар бўлди. Шу руҳда давом этсак, юқори ўринларда тугатиш эҳтимолимиз бор.

- “Андижон” чемпионатдаги интригани янада кучайтиряпти. Сиз шундай ҳолат бўлишини ўйлаганмидингиз?

- Очиғи, бу даражада интригани кучайтириб юборамиз, деб ўйламагандим. Лекин меҳнат қилишда, ўзимизга ишонишдан тўхтамадик. Яна олдинда 5 та тур бор. Насиб қилса, бўлажак ўйинларда ҳам яхши натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз.

- Бу ғалабани кимга бағишлайсиз?

- Авваламбор, ота-онамга. Чунки бугун, 9 октябрда онамни туғилган куни. Шунингдек, албатта супер атмосфера яратиб бераётган мухлисларимизга бағишлайман.

“Андижон” матбуот хизмати.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!