Фарҳод Бекмуротов: "Турон" билан ўйингача ўзимни тўлиқ тиклай оламан"

"Андижон" жамоасининг асосий футболчиларидан бири Фарҳод Бекмуротов ўтган турда “Қизилқум”га қарши ўйинда ёрдам бера олмаганди. Чунки у ОКМКга қарши беллашувда оёғининг сон қисмидан жароҳат олганди. Натижада Навойидаги баҳсни ўтказиб юборишга мажбур бўлганди. Бекмуротов “Андижон” матбуот хизматига ҳозирги ҳолати ҳақида шундай деди:

“Бошида жароҳатим жиддийроқ эди. Лекин орадан вақт ўтди, даволанишим режадагидек кечди. Жароҳатдан кейин тикланиш яхши бўлди. Жамоамнинг умумий гуруҳ машғулотига қўшиламан. Кейинги учрашувгача ҳали вақт бор. Умид қиламанки, “Турон”га қарши ўйингача ўзимни тўлиқ тиклай оламан ва ҳаммаси яхши бўлади”, - дея фикр билдирди, Фарҳод.

“Андижон” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!