Фарҳод Умрзоқов бронза медалига жуда яқин келди

Пара пауэрлифтинг бўйича эркаклар ўртасида -88 кг вазн тоифасида баҳсларда иштирок этган ҳамюртимиз Фарҳод Умрзоқов финалда қатнашди.

Медаллар учун кечган курашда Фарҳод 212 кг натижа билан 4-ўринни эгаллади. Афсуски, унга бронза медаллари учун бор йўғи 2 кг камлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, кеча Рўза Қўзиева аёллар ўртасида -61 кг вазн тоифасида кумуш медалга сазовор бўлган эди.

Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинлари давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!