Фарруҳ Сайфиев: Дербига тайёрмиз

"Терма жамоалар сафидан йигитлар билан яна машғулотларга қўшилдик ва ўйинга тайёргарликни бошлаб юбордик. Айни пайтда ҳозирлигимизни 100 фоиз деб баҳолаган бўлардим. "Бунёдкор" билан дерби ўйинлари азалдан қизиқарли кечади.

"Бунёдкор"ни яхши жамоа деб биламан. Уларнинг 1-турда "Сўғдиёна" билан кечган баҳсини кузатдик, илиқ таассурот қолдиришди. "Бунёдкор"га қарши ҳақиқий дербига хос ўйин кутяпмиз. Мақсадимиз чиройли футбол билан мухлисларни хурсанд қилишда давом этиш", - деб Сайфиевнинг сўзларини келтириб ўтди клуб матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!