
Фарзона Фозилова шиддатли кечган жангда ғалабани илиб кетди
Айни пайтда "Thailand Open" турнирининг ҳал қилувчи жанглари бўлиб ўтмоқда.
-48 кг да ҳамюртимиз Фарзона Фозилова ҳамда таиландлик Тҳипсатча Ёдваре олтин медал учун ўзаро кураш олиб борди. 1-раундда Фарзона, 2-раундда Тҳипсатча очколар эвазига устунликни қўлга киритди. Сўнгги раундда эса Фозилова рақибасидан фаолроқ ҳаракат қилиб, ғалабани илиб кетди.
Эслатиб ўтамиз, бизни олдинда охирги финалчимиз Феруза Казакова ва мезбон спортчи Натнича Чонгпронгкланг тўқнашуви кутиб турибди.
Фикрлар