
Фати "Барселона" билан шартномани узайтирмоқда
Ансу Фати яқин орада "Барселона" билан шартномасини 2028 йилгача узайтириши кутилмоқда. Бу ҳақда "Cadena SER" нашри хабар берди.
Ундан сўнг футболчи Франциянинг "Монако" клубига ижара асосида йўл олади. Аввалроқ, ижара шартномасига футболчини 11 миллион евро эвазига сотиб олиш имкони киритилиши ҳақида хабар берилганди.
Шу билан бирга, агар францияликлар Фатини бутунлай сотиб олса, каталонияликлар испаниялик вингерни қайта харид қилиш ҳуқуқини сақлаб қолади — бу банд 28 миллион евро атрофида баҳоланмоқда. Ҳозирда клублар ушбу банд шартларини келишиб олмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Фатининг амалдаги шартномаси 2027 йилгача амал қилади.
Фикрлар