Файзуллаев Европага қачон кетишини айтди!

  • 15 февраль, 07:35
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 2
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Кейинги йилларда ўзбек футболчилари учун Европага йўл очилмоқда. Элдор Шомуродов қарийб тўрт ярим йилдан бери Италияда ўйнаяпти. “Женоа”, “Специя”, “Кальяри” ва “Рома” сафида юздан зиёд учрашувда иштирок этди. Рим клуби билан тарихий мусобақа – 2021 йили илк бор ўтказилган УЕФА Конференциялар лигаси ғолиби бўлди.

Беларусдаги бир йиллик фаолиятидан кейин, қисқа фурсатда Францияни забт этган Абдуқодир Ҳусанов энди Англия майдонларида жавлон урадиган бўлди. “Ланс” сафида Лига 1 ва кубок ўйинларидан ташқари, Чемпионлар лигаси, Европа лигаси, Конференция лигаси каби халқаро мусобақаларда дебют қилди.

“Манчестер Сити” таркибида Англия Премьер-лигаси ва мамлакат кубогида майдонга тушган ва гол урган биринчи ўзбек футболчиси сифатида номини тарихга ёзди.   

Ўтган йили ёш авлод вакилларидан Муҳаммадали Ўринбоев “Брентфорд” ёшлар жамоасида малака ошириб келди, ўйинлари, голлари, ассистлари билан мутахассислар эътиборини қозонди.  Яқинда Лазизбек Мирзаев Испаниянинг “Леганес” клуби ёшлар жамоасига бориб қўшилди ва тез орада асосий таркибга кўчиб ўтишни мақсад қилиб қўйган.

Бундан ташқари, Россия, Сербия, Озарбайжон, Грузия, Туркия каби мамлакатлар лигаларида тўп тепаётган ўзбек футболчилари бор. Улар орасида Европанинг “топ-5” лигаларидаги клубларга ўтиши мумкин бўлган истеъдод эгалари орасида Аббосбек Файзуллаевнинг имконияти юқори баҳоланмоқда.

Айни пайтда ЦСКА шарафини ҳимоя қилаётган ёрқин истеъдод соҳиби ҳам Европани кўзлаган. Бундан ташқари, Файзуллаев Ўзбекистонда Европага кетиши мумкин бўлган ўйинчилар борлигини алоҳида тилга олди.

- Мен ҳам Европада ўйнашни истайман, албатта. Бу мавриди келганда юз беради. Ҳусановнинг тарихи нафақат менга, балки кўпчилик учун стимул бўлади. Ўзим доим Европада тўп тепишни орзу қилганман.

Ўзбек футболи жадал ривожланиб бормоқда. Бу терма жамоаларимиз натижаларидан ҳам билиниб турибди.  

Футболчиларимиз Европанинг кучли чемпионатларига йўл ола бошлади. Булар ўз-ўзидан бўлмайди.

Ўзбекистонда Европада ўйнаб кета оладиган ёш футболчилар ҳали жуда кўп. Мен уларнинг кўпини яхши биламан. Агар улар Европа футболига ўта олса, бу ўзбек футболи учун олдинга ташланган яна бир қадам бўлади, - деди Аббосбек Файзуллаев.

21 ёшли ҳужумкор футболчимиз “Пахтакор”да тарбияланган. ЦСКАга 2023 йилнинг ёзида ўтиб, бирданига ўйини янада очилиб кетган легионеримиз Европанинг бир қатор клублари нишонига тушган эди. Бугунги кунда Аббосбек Файзуллаевнинг трансфер суммаси 8 миллион еврога кўтарилди. Бу кўрсаткич бўйича ҳамюртимиз Марказий Осиё ўйинчилари орасида Абдуқодир Ҳусановдан кейин иккинчи ўринда қайд этилган.

Файзуллаев хавотирга соляпти!
Ҳусанов яна гол уради! “Манчестер Сити” Англия кубогида сенсация кўтарган ўта хавфли рақибга рўбарў бўлди
Файзуллаев Ҳусанов муҳим воқеага сабабчи бўлганини айтди!
Файзуллаев асосий таркибдан чиқарилдими?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Bobur G'ulomov
15/02/2025 11:02
Ўзбекистонда Европада ўйнаб кета оладиган ёш футболчилар ҳали жуда кўп.
Админлар шу сўзларни ёзиш учун қулоқни оёқ билан ушлаш шартмиди. Аббосни икки қатор сўзини ёзинглар тамом. Эдорни Абдулқодирни ёзавериб чарчамадингларми?
Baxil Alihuja
15/02/2025 11:07
цска дан европага куйиб юборишмайди.