Файзуллаев катта баллардан бирини қўлга киритди, Шомуродовчи?
"Истанбул Башакшеҳир" сўнгги баҳсда "Коньяспор"ни ишончли 2:0 кўринишида мағлубиятга учратди. Беллашувда Аббосбек Файзуллаев ҳам, Элдор Шомуродов ҳам 90 дақиқа ҳаракат қилиб, жамоасининг ғалабасига катта ҳисса қўшди.
Икки вакилимизнинг сўнгги ўйинда қўлга киритган баллари билан танишинг.
"Fotmob" Аббосни 7.7 баллга, Элдорни эса 7.2 баллга лойиқ кўрган бўлса, "Sofascore" портали Файзуллаевга 7.4 балл, Шомуродовга 7.3 балл қўйди.
Бундан ташқари, яна бир машҳур нашрлардан бири ҳисобланган "Flashscore" сайти 22 ёшли ҳужумчимизга 6.7 балл берди. Миллий терма жамоамиз сардорига эса 7.2 баллни лойиқ кўрди.
Маълумот ўрнида, "Башакшеҳир" навбатдаги баҳсини 3 март куни "Трабзонспор"га қарши ўтказади.
Фикрлар