Файзуллаев ЦСКА енгилмас рақибни қандай ютганини сирини айтди

Россия Премьер-лигаси 13-турининг марказий учрашуви Москвада ЦСКА ва мусобақа пешқадами “Краснодар” ўртасида кечди.

Ўйин тақдирини пойтахтлик “армиячилар” фойдасига ҳал қилган ягона гол 41-дақиқада Фёдор Чалов томонидан киритилди. Бу голда ҳужумчига суперпас ошириб, уни қулай позицияга чиқарган Аббосбек Файзуллаевнинг хизмати катта бўлди.

volga (2)

Учрашувдан кейин ўзбек легионери “Матч ТВ” журналистларига интервью бериб, ғалаба ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирди.

- Бугун ЦСКА сафида энг яхши футболчи бўла олмаганингиз ғалати туюлмаяптими?

- Нега энди? Таркибда ўзини ўйинга 100 фоиз бағишлаган бошқа ўйинчилар ҳам бор. Масалан, Фёдор Чалов, ягона голни уриб, жамоамизнинг ғалабасини таъминлади. Ўйлашимча, энг зўри у бўлди.

- Сиз унга голли пас узатдингиз. Бугун ЦСКА нимани эвазига “Краснодар”ни енга олди?

- Балки жамовий руҳият кўтаринкилиги эвазигадир, биз мухлисларимизни қувонтириш учун охиригача ўйнадик. Бугун бизни қўллаб-қувватлашга жуда кўп ишқибозлар келди ва биз ғалаба қозона олдик.

- “Краснодар” кучли босим ўтказган сўнгги 20 дақиқа анча оғир ўтдими?

- Ўйиннинг сўнгги дақиқалари ҳар доим оғир бўлади.  Чунки унда кутилмаган ҳолатлар ва хавфли вазиятлар кўп бўлади. Лекин жамоага балли, ҳамма борини бериб ўйнади.

- ЦСКА мусобақа пешқадамини енгиб, бу жамоани  мавсумдаги биринчи мағлубиятни қабул қилишга мажбур этди. Бу ғалабанинг сиз учун аҳамияти қандай?

- Биз ҳар бир учрашувда ғолиб чиқиш учун ўйнаймиз. Бугун биз ютуққа эришдик, чемпионат пешқадамини таслим қилдик.

- ЦСКАга ўйинда ғолиб чиқишга ёрдам берган тактик қарорлар қандай эди?

- Биз ҳар бир учрашувга ўзига хос тактика бўйича тайёргарлик кўрамиз, рақибнинг кучли ва заиф томонларини ўрганиб чиқамиз. Бу гал ҳам рақиб жамоа ўйинини чуқур ўрганиб чиқдик ва бу бизнинг ғалаба қозонишимизда қўл келди.

- Сизга совуқлик қилмаяптими?

- Бунақа қайноқ ўйиндан кейин совуқ сезилмаяпти.

CSKA-Krasnodar

Аббосбек Файзуллаев Россия Премьер-лигасида саккизта учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасини бир маротаба ишғол қилган ва жамоадошларига иккита гол пас узатган. Энди ҳамюртимиз ЦСКА жамоаси таркибида навбатдаги беллашувни 5 ноябрь куни ўз майдонида “Нижний Новгород” футболчиларига қарши ўтказади.

"Барса"да ўйнаган футболчи Файзуллаевга баҳо берди

Шомуродовнинг ишлари яхши томонга ўзгарди

Раньери муҳим ўйин олдидан Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берди

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Raxmon Abdullaev
30/10/2023 08:33
Боссс Аббосссс
&
Азизжон
30/10/2023 08:10
Аббос баракалла омадингни берсин