Файзуллаевнинг жамоаси ўзбек клуби билан ўйнайди

Россия Премьер-лигаси вакили ЦСКА қишки танаффус вақтида учта хорижий ўқув-машғулот йиғинини ўтказади.

“Армиячилар” клубининг расмий сайтида берилган хабарга кўра,  жамоа 14-26 январь кунлари илк йиғинни Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида ўтказади. Кейинги икки йиғин 30 январь – 10 февраль ва 14 – 25 февраль кунлари Туркининг Аниалья шаҳрида ташкил этилади.

ЦСКА Абу-Дабида 25 январь куни “Торпедо” билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Қолган беллашувлар Туркиядаги йиғинлар доирасида ўтказилади.

Хусусан, “армиячилар” 1 февраль куни “Андижон”, 16 ва 20 февралда “Родина” ҳамда “Химки” футболчилари билан синов-назорат ўйинида қатнашади.

ЦСКАдаги легионеримиз Аббосбек Файзуллаев йиғинларнинг аксарият қисмида қатнаша олмайди.ю 20 ёшли ҳужумкор футболчи Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида Қатарда ўтказиладиган Осиё чемпионатида иштирок этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!