Фазлиддин Ғоибназаровнинг жанг санаси ва рақиби маълум бўлди

Рио Олимпиадаси чемпиони, профессионал боксда фаолият юритаётган ҳамюртимиз Фазлиддин Ғоибназаровнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум бўлди. 

Боксчининг мураббийи Аброр Турсунпўлатовнинг бизга маълум қилишича, "Файзи" 5 декабрь куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида рингга кўтарилади. Унга мезбон Игорь Адлейба рақиблик қилади. Адлейба профессионал боксда 11 маротаба жанг ўтказиб, уларнинг 10 тасида ғалаба қозонган. Бир бора дуранг қайд этган. Фазлиддин эса 8-1 натижани қайд этиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, юртдошимиз сўнгги жангини Владислав Барановга қарши ўтказиб, нокаут билан ғалабага эришган эди. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар