Федерер Уимблдонда рекорд ўрнатди

35 ёшли швейцариялик теннисчи Роджер Федерер “Катта дубулға” туркумига кирувчи Уимблдон турнирининг илк даврасида бугун Александр Долгополовга қарши кортга чиқди. Илк сетда 6:3 ҳисобида ғалаба қозонган Федерер иккинчи сетда 3:0 ҳисобида олдинда бораётган бир паллада, рақиб ўйинни давом эттира олмаслигини маълум қилди ва Федерер иккинчи даврага йўл олди.

Уимблдонда саккиз бор ғолиб чиққан Федерер учун бугунги ғалаба, мазкур турнирда қўлга киритилган 84-ғалаба бўлди ва бу борада рекордчига айланди.

“Катта дубулға” туркумидан ўрин олган мусобақаларда 18 бор ғолибликни қўлга киритган ракетка устаси бу борада Жимми Коннорсни ортда қолдирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!