Фегули мавсумни Италияда якунлаши мумкин
Ads

Лондоннинг “Вест Хэм” клуби ярим ҳимоячиси Софьян Фегули фаолиятини Италия А Сериясида давом эттриши мумкин.

Тарқатилган маълумотларга кўра “Рома” 27 ёшли жазоирлик футболчини ижарага олишни режалаштирмоқда. Аниқроғи, “бўрилар” Фегулини кейинчалик сотиб олиш шарти билан мавсум сўнггига қадар ижарага олади. Унинг тўлиқ трансфери римликларга таҳминан 12 миллион еврога тушиши мумкин.

Таъкидлаш керакки, “Рома” Фегулини ўтган ёздаёқ сотиб олиши ҳам мумкин эди. Аммо, якунда футболчи “Вест Хэм”ни танлади.

Маълумот учун, Софьян ушбу мавсум лондонликлар сафида премьер-лиганинг 9та учрашувида майдонга тушган ва 1та голга ассисентлик қилган.