Фекир "Барселона"ни мусобақадан чиқариб юбормоқчи

"Лион" клуби етакчиси Набиль Фекир жамоаси билан бирга бугун ЕЧЛ 1/8 финал жавоб баҳсида “Барселона”ни мағлубиятга учратиб, мусобақанинг яна бир сенсациясини амалга оширишига ишонмоқда.

“Ушбу босқичда кўплаб сенсациялар бўлди. Шундай экан нега биз ҳам бундай қила олмаймиз? Бизни йўқотадиган ҳеч нарсамиз йўқ ва шу боис “Камп Ноу”да қўрқувсиз ҳаракат қиламиз. Бизнинг таркибимизда ҳам ўзига ишонадиган футболчилар бор.

Бу мен учун ҳам, клуб учун ҳам катта ўйин. Мен ҳар доим мусобақанинг ушбу босқичида ўйнашни орзу қилардим”, - дейди франциялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" - "Лион" учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 01:00да бошланади. Ушбу жамоаларнинг Францияда ўтган дастлабки баҳси 0:0 ҳисобида нурсиз дуранг билан якунланган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!