Фекир бугун "Ливерпул"да тиббий кўрикдан ўтади

“Ливерпуль” клуби “Лион” ярим ҳимоячиси Набиль Фекир билан келишувга эришди. Бу ҳақда L’Equipe нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича 24 ёшли франциялик футболчи бугун мерсисайдликлар сафида тиббий кўрикдан ўтади ва улар билан шартнома имзолайди. “Лион” эса футболчиси учун 65 млн евро олади. Барча бонусларни ҳисобга олганда эса лионликлар ушбу трансфер ортидан 72 млн евро ишлаб олишлари мумкин.

Маълумот учун, Фекир якунланган мавсум “Лион” сафида жами 37та баҳсда иштирок этиб, ўз ҳисобига 22та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!