Фекир учун Ла Лига грандлари кураш бошлади

"Лион" ярим ҳимоячиси Набиль Фекир Ла Лиганинг 2 гранди қизиқишлар доирасига кириб қолди.

L'Equipe нашри тарқатган хабарга қараганда 25 ёшли франциялик футболчи учун "Севилья" ҳамда "Валенсия" ўзаро кураш бошлади. Ушбу трансфер эса 30 миллион еврога баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Фекирга "Бетис" ва "Арсенал" клубларидан қизиқишлар мавжудлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Фекир ўтган мавсум Франция чемпионатида жами 29та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 9та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!