Феликс жароҳат олди. У қанча муддатга сафдан чиқди?
“Атлетико” Мадрид форварди Жоау Феликс кеча Ла Лиганинг 9-туридан ўрин олган “Валенсия”га (1:1) қарши ўйинда жароҳат олди.
AS нашри тарқатган хабарга кўра 19 ёшли португалиялик футболчи тўпиғини қайриб олган. Дастлабки маълумотларга қараганда у тахминан 4 ёки 6 та ўйинни ўтказиб юборади.
Эслатиб ўтамиз, “Атлетико” Феликсни ўтган ёзги трансферлар даврида “Бенфика”дан 126 млн еврога сотиб олган эди. У португалиялик тарихдаги энг қиммат футболчи ҳисобланади.
Фикрлар