Феликсга жой очамиз! "Барса" ўз футболчисини "Бавария"га ўта қиммат нархга сотадиган бўлди
Бир юлдуз ўрнини беради
«Барселона» раҳбарияти «Бавария»дан тушиши мумкин бўлган таклифни кўриб чиқишга тайёр. Гап ҳозирда мюнхенликлар билан фаол тарзда боғланиб келаётган Дани Ольмо ҳақида кетмоқда.
The Touchline нашри хабар беришича, каталонияликлар Ольмо учун «Бавария» таклиф қиладиган тахминан 80 миллион евро атрофидаги миқдорни қабул қилиши мумкинлигини инкор этмаяпти.
Агар бундай битим амалга ошса, «Барселона» тушган маблағни ҳимоя чизиғини кучайтиришга, шунингдек, Ольмога нисбатан анча арзонроқ ўринбосар топишга йўналтириши режалаштирилмоқда.
Клуб президенти Жоан Лапортага ҳозир «Ан-Наср» шарафини ҳимоя қилаётган Жоау Феликс номзоди маъқул келмоқда. Бироқ бош мураббий Ханс-Дитер Флик ҳозирча бу вариантга розилик бермаган. Эслатиб ўтамиз, 2023/2024 йилги мавсумда Фелиш «Барселона» сафида ижара асосида тўп сурган эди.

Изоҳлар (0)